Назорат учрашуви. "Машъал" ўз майдонида"Насаф"ни мағлуб этди

Олий лигада юзага келган танаффусдан жамоаларимиз унумли фойдаланиш мақсадида ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда. Бугун Муборакда "Машъал" жамоаси "Насаф" жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда Александр Хомяков шогирдлари рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлдилар. Зафар Тўраев ва Марадона Сафаровнинг голлари эвазига муборакликлар ғалабани тантана қилдилар.

"Машъал" - "Насаф" 2:0

Голлар: Зафар Тўраев (54), Марадона Сафаров (69)

“Машъал”:  35. Жавоҳир Илёсов,  2.Искандар Шойқулов,  3.Сардор Раҳмонов,  8.Мирзакамол Камолов,  10.Ҳумоюн Муртазоев,  13.Шахзод Шайманов,  44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев,  22. Бобир Қосимов 77. Абдулоҳ Олимов.16. Сафаров Марадона

Захира:  53.Раҳимжон Давронов,  17.Владислав Павленко,  28.Аббос Амонов, 23.Кенжа Тўраев. 90. Зафар Тўраев

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 8.Сирожиддин Қўзиев,  9.Дилшод Хушбаков, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 20.Ислом Кенжабоев,  23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов,  31.Сайдулло Раҳматов,  38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 16.Ғолиб Ғайбуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 69.Драган Черан.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!