“Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади

11 апрель, 19:25 265

“Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади

 

Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Айни вақтга келиб беллашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Бу ҳақда “Нефтчи” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.