“Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйини 19:00да бошланади

Олий лиганинг 18-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади. Айни пайтга келиб ўйиннинг бошланиш вақти маълум бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

19 август куни бўлиб ўтиши режа қилинган беллашув соат 19:00да бошланади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги баҳс эса 17:00га белгиланди. Ўринбосарлар ўртасидаги ,баҳс 18 август куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги (биринчи даврадаги) учрашув 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди. Дастлабки бўлимда Дмитрий Комаровский меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Неманья Йованович 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдаланган ҳолда "лочинлар"ни мағлубиятдан қутқариб қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!