“Нефтчи” – “Обод” ўйини 17:30да бошланади

10 май,2017, 09:51 336

“Нефтчи” – “Обод” ўйини 17:30да бошланади

 

Олий лиганинг 10-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади. Баҳснинг бошланиш вақтлари маълум бўлди.

12 май куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:30да бошланади. Мухлислар учун яна бир маълумот, жамоаларнинг ёшлар таркиблари ҳам баҳсни “Истиқлол” стадионида ўтказишадиган бўлди.

Ёшлар лигаси беллашуви соат 16:00га белгиланди.