“Нефтчи” – “Қизилқум” ўйинига оид қизиқарли фактлар

Олий лиганинг 26-турида “Қизилқум” Фарғонада “Нефтчи” жамоаси билан куч синашади. "Қизилқум" матбуот хизмати эса ушбу ўйинга оид айрим фактларни тақдим этди.

Ҳозиргача бу жамоаларнинг миллий чемпионатимиз доирасида жами ўттиз беш бор йўллари ўзаро кесишган. Унда сезиларли устунлик фарғоналиклар томонида. «Қизилқум» тўққизта баҳсда ғалаба қозонган, етти ўйинда дуранг ўйнаб, қолган ўн тўққиз учрашувда рақибига имкониятни бой берган.

Тўплар нисбати борасида ҳам ҳозирча «Нефтчи» вакиллари олдинда — 32:57.
Ўтган йили «Қизилқум» ўз тарихида илк марта Фарғонадан ғалаба билан қайтганди-0:1. Умуман ўтган мавсумда ўзаро ўйинларда «Нефтчи» «Қизилқум» дарвозасини ишғол эта олмаганди.

Биринчи даврада Навоийда ўтган беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашган эди. Қизиғи ўша беллашувда ҳам Равшан Эрматов учрашувни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!