"Нефтчи" - "Бухоро". Жамоалар эртага қандай либосда ўйнаши маълум бўлди

Суперлиганинг 6-турида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси "Бухоро"ни қабул қилади. 11 апрель оқшомида "Истиқлол" стадионининг матбуот анжуманлари залида ЎзПФЛ ҳамда хар икки жамоа аъзолари иштирокида ўйин олди учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Демак 12 апрель куни бўлиб ўтадиган ўйинда "Нефтчи" ҳаворанг либосда ҳаракат қилса, бухороликлар кўк рангли спорт либосларида майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!