"Нефтчи" - "Навбаҳор". Превью

Эртага Фарғонада “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари навбатдаги “водий дерби”сида майдонга тушишади. Бўлажак учрашувни олдингилари каби муросасиз руҳда кечиши тахмин қилинмоқда. 19 август куни соат 19.00да Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган учрашувни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. "Навбаҳор" расмий сайти ушбу ўйиннинг превьсини тақдим этди.

«Нефтчи» ва «Навбаҳор» жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида 51 бор учрашишган. 13 та учрашувда "Навбаҳор" ғалабани нишонлаган бўлса, 25 ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Томонлар ўн уч бор муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 76-51, "Нефтчи" фойдасига. Ўзаро ўйинлар тўпурари собиқ Шуҳрат Мирхолдиршоев саналади. Футболчи "лочинлар" сафидаги фаолиятида "Нефтчи" дарвозасини жами етти маротаба аниқ нишонга олган. Унинг ортидан ҳисобида олти гол билан фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Акмал Холматов ўрин олган.

Фарғоналиклар "Навбаҳор" майдонида сўнгги бор 2011 йили уч очко ишлашган. Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, "Навбаҳор" "Нефтчи"ни майдонида йирик ҳисобда ҳали мағлуб этишни уддасидан чиқмаганига гувоҳ бўламиз. Рақиб эса ўз тарихида олти бор "навбаҳорчилар" устидан уч тўп фарқи билан ғалаба қозонган.

"Навбаҳор" фақатгина 2004 йилда Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг “дубли” ва Патрик Агбонинг голи эвазига "Нефтчи"ни сафарда 3:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган. Дарвоқе, 2003 йилдан буён "лочинлар" фарғоналиклар биланўтадиган қарама-қаршиликда ўз майдонида битта тўп фарқи билан ғалаба қозонмоқда. Шунингдек,клубларнинг Намангандаги ўзаро тўқнашувида "Навбаҳор" фақатгина 2000 йилдагина "Нефтчи" дарвозасини уч бор ишғол этишни уддалаган холос.

Жамоаларнинг жорий йилги мавсум биринчи даврасида Наманганда ўтган тўқнашувида дуранг кузатилди. Баҳснинг биринчи бўлимида меҳмонлар Комаровскийнинг голи туфайли ҳисобни очишган бўлса Неманья Йованович танаффусдан кейин пенальтини аниқ амалга ошириб, дурангни таъминлаганди.

2016 йили эса футболчиларимиз иродали ғалабани қўлга киритишганди. Отабек Исроиловнинг голига Ислом Исоқжонов ва Акрам Баҳритдиновлар жавоб қайтаришганди. Жорий йил ҳисобидан 19 август санасидаги баҳс жамоаларнинг тўртинчи учрашувидир. Бунга қадар рақиблар Наманганда ўтган чемпионат ўйинидан ташқари мамлакат кубогида ҳам икки бор куч синашишга эришишди. Дастлаб Фарғонада “Нефтчи” 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган бўлса Наманганда ўтган жавоб учрашувида “Навбаҳор” 2:1 натижа билан ғолиб чиққанди. Фарғоналиклар меҳмонда урилган гол туфайли кейинги босқичга йўл олишганди.

“Нефтчи” майдонида ўтган ўзаро ўйинлардаги натижалар қуйидагича:

1992 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0

Голлар: А.Тихонов (87-пен.).

1993 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 3:2

Голлар: Р.Бозоров (25,32,48) – С.Турсунов (53), М.Байрамов (67)

1994 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 2:1

Голлар: А.Фёдоров (32), Р.Бозоров (55) – Ф.Хабибулин (10).

1995 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 2:1

Голлар: С.Лебедев (17), С.Андреев (20) – А.Винников (70).

1996 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 2:1

Голлар: Р.Дўрмонов (39,53) – О.Шацких (37).

1997 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 0:0

1998 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 3:1

Голлар: С.Лебедев (4-пен.,88), Н.Қуттибоев (69) – К.Павлюченко (23).

1999 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 0:2

Голлар: Ш.Раҳмонқулов (12), А.Солиев (43).

2000 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 4:1

Голлар: С.Ни (2,52), А.Тоиров (10), О.Шомуродов (60) – Ш.Мирхолдиршоев (35).

2001 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 4:1

Голлар: У.Исоқов (45,46), В.Радкевич (50), А.Бердиев (60) – Д.Алиев (90).

2002 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 4:2

Голлар: С.Ни (42), А.Холматов (53), А.Бердиев (58), А.Тоиров (85) – У.Мирхолдиршоев (30),В.Котельников (87).

2003 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 3:1

Голлар: Ш.Райимжонов (10), А.Холматов (11), Т.Султонов (79-автогол) – Ш.Мирхолдиршоев (71).

2004 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 0:3

Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (35,66), П.Агбо (90).

2005 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 3:0

Голлар: А.Холматов (45+1, 58), И.Коваленко (48).

2006 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0

Гол: Н.Шоимов (60).

2007 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:1

Голлар: Н.Отақўзиев (36) - В.Баранов (43).

2008 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 2:1

Голлар: Н.Отақўзиев (87) – В.Почуев (25-автогол), Д.Хожиев (28).

2009 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 2:0

Голлар: С.Мирзаев (80), А.Холиєов (84).

2010 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 4:3

Голлар: М.Саидов (10), А.Холиқов (45+1), А.Бердиев (54-пен.), Ш.Ҳакимов (83) – Э.Жаҳонов (39), Е.Сайко (48), Ғ.Жўраев (67).

2011 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:1

Голлар: А.Холиқов (10-пен.) – А. Султонов (28).

2012 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 3:0

Голлар: Д.Эрматов (61), А.Бердиев (63), С.Мирзаев (83).

2013 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 2:0

Голлар: О.Исроилов (36), Д.Эрматов (62).

2014 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0

Гол: С. Раҳмонов (59).

2015 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0

Гол: О. Хайдаров (85).

2016 йил

"Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:0 (1:0).

Гол: Ш. Ҳакимов (20).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!