"Нефтчи" - "Олмалиқ". Бугун чипталар сотувга чиқади

28 апрель, 08:29 173

 Эртага "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клубини қабул қилади. Бугун куннинг иккинчи қисмида баҳс чипталари сотувга чиқарилади.  Чипталарни стадион кассаларидан харид қилишингиз мумкин, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Шунингдек, стадион кассаларида чипта билан биргаликда "Нефтчи" - "Олмалиқ" баҳсига доир маълумотлар чоп этилган ўйин дастурномасини ҳам харид қилиш имкониятига эгасиз.