“Нефтчи” Биринчи лига вакилларига қарши назорат ўйини ўтказади

12 июль, 17:35 366

“Нефтчи” Биринчи лига вакилларига қарши назорат ўйини ўтказади

 

7 июлдан Қиргулида йиғин бошлаган “Нефтчи” жамоаси шу кунларда 2 та ўртоқлик баҳси ўтказади. Бу ҳақда фарғоналиклар матбуот хизмати маълум қилди. 

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футболчилари 13 июль куни Биринчи лига вакили “Норин” жамоаси билан ўзаро беллашади.

Ҳафта сўнггига келиб яна бир ўйин режа қилинган. Унда “Нефтчи” Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол”га қарши ўйнайди. Хар икка баҳс ҳам Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида ўтказилади.  Учрашувлар соат 18:00да бошланади.