"Нефтчи" Фарғона вилояти дербисида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 21 июль куни Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Қўқон-1912″га қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Баҳсда биринчилардан бўлиб “Нефтчи” жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 18-дақиқада Музаффар Музаффаров Қўқон клуби дарвозасига жарима тўпини амалга оширди. Илк уринишда қўқонликлар дарвозабони тўпни қайтарди. Бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Алишер Шоғуломов тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 1:0. Шу тариқа ҳисоб очилди.

Биринчи бўлим якунланиб бораётганда қўқонликларнинг сербиялик легионери Филипп Райевац Ўткир Юсупов дарвозасига жавоб голини киритди. Дастлабки бўлим ҳисобдаги дуранг кўринишида ниҳояланди.

Иккинчи бўлимда жамоа вакиллари яна икки марта рақиб дарвозасини ишғол этишга эришишди. Мансур Саидов ўрнига заҳирадан майдонга тушган Шерзод Ҳакимов пенальтидан Рибкин дарвозасини аниқ нишонга олди. 2:1.

Яқиндагина терма жамоа ихтиёридан “Нефтчи” сафига қўшилган Абдужамол Исроилов шу куни заҳирадан майдонга тушди ва ёш футболчи Вадим Абрамовнинг ишончини оқлади. 69-дақиқада Исроилов жуда чиройли тарзда гол киритиб ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:3 (1:1)

Голлар: Филип Райевац – 39.  – Алишер Шоғуломов – 18, Шерзод Ҳакимов – 57 (пен),  Абдужамол Исроилов – 62

“Нефтчи” мазкур ўртоқлик баҳсида қуйидаги таркибда ҳаракатланди:

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Жасур Ҳасанов, Муҳсин Убайдуллаев, Камрон Кападзе, Мурод Тўйчибоев, Бобур Давлатов, Музаффар Музаффаров, Абдулраҳмон Абдулҳақов, Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров, Алишер Шоғуломов.

Захира: Шерзод Ҳакимов, Абдужамол Исроилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!