“Нефтчи” Тошкентда “Қўқон-1912” билан ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси кечадан бошлаб иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

Вадим Абрамов шогирдлари таътилдан қайтишди ва кеча Қиргулидаги қароргоҳда йиғилишди. Фарғонадаги тайёргарлик жараёнида 16 июлга қадар давом этиши кўзда тутилган. Шундан сўнг фарғоналиклар Тошкентда машғулотларни ўтказишади.

Шунингдек, Вадим Абрамов жамоаси 21 июль куни Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушишади.

Айни пайтда “Нефтчи” ўз сафига Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров ҳамда Абдужамол Исроилов сингари футболчиларни жалб қилишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!