"Нефтчи" "Цементчи"га қарши назорат учрашуви ўтказади

8 июнь, 17:09 169

Вадим Абрамов устозлигидаги “Нефтчи” жамоаси футболчилари 5 июндан машғулотларга киришишди. Жамоа янги мутахассис қўл остида кўтаринки руҳ билан навбатдаги турга хозирланмоқда. Машғулотлар Қиргулидаги қароргоҳда ўтказиляпти. Чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан фойдаланиб “Нефтчи” жамоаси 10 июнь куни вилоятнинг яна бир жамоаси “Цементчи”га қарши назорат баҳси бўлиб ўтади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, 14 июнь куни Олий лиганинг 13-тур доирасида “Нефтчи” Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.