"Нефтчи” фарғоналик мухлисларни чинакамига хурсанд қилмоқчи


Бир неча йилдан буён фарғоналик мухлисларни етарли даражада ҳурсанд қила олмаётган «Нефтчи» клуби ўз таркибини бир қатор тажрибали легионер футболчилар билан тўлдириб олишга яқин турибди. Бу ҳақида фарғоналик мустақил журналист SPORTS.uz ахборот порталига хабар бермоқда.

Андрей Фёдоров: Легионерларимиз Туркия йиғинида қўшилади

Хабарга кўра, таркиб жиҳатидан бироз кучсизланиб қолган фарғоналиклар янги мавсум аввалидан ўз сафларини бир қатор хорижий футболчилар билан тўлдириб олмоқчи. Жамоа ёрдамчи мураббийи Мурод Исмоиловнинг таъкидлашига кўра Андрей Фёдоров фақатгина ҳимоя чизиғида ҳаракатлана оладиган легионерларни жамоага олиб келмоқчи эди.

Бироқ Фарғонадаги ишончли манбамиз бу сўзларни қисман тасдиқлаган ҳолда, жамоа таркибига икки нафар тажрибали легионер ҳужумчи олиб келиниши деярли аниқ эканлигини маълум қилди. Ушбу футболчилар «Нефтчи» клубининг Туркиядаги йиғинида иштирок этиши кўзда тутилган.

“Ҳоким Кубоги”. “Нефтчи-2” жамоаси “Баркамол Авлод”ни мағлуб этди

Ушбу маълумотдан сўнг SPORTS.uz ахборот портали «Нефтчи» матбуот хизмати вакили Ҳожакбар Жабборов билан боғланди. Жабборов легионерлар билан чиндан ҳам музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади. Бироқ улар қайси чизиқда тўп суриши ёки қайси давлат фуқароси эканлиги ҳақидаги хабарлар клуб сири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, шартнома борасидаги ишончли маълумотлар клуб расмий веб сайтида тез орада эълон қилинишини маълум қилди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!