"Нефтчи" футболчиси: Голимни Мурод Исмоиловга бағишлайман

19 июнь,2017, 23:42 259

"Машъал" - "Нефтчи" (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар ҳужумчиси Ризо Айвазов ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Очиғи, "Машъал" майдонига фақат ғалаба учун келгандик. Қийин ўйин бўлди. Баҳс давомида кўпроқ тўпни назорат қилдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ бизга бироз омад етишмади. Йигитлар охиригача курашишди, меҳнат қилишди.  Ўтган тўрт ой учун Мурод ака Исмоиловга катта раҳмат айтмоқчиман. Айнан ушбу мутахассис мени катта ўйинларга тайёрлади. "Машъал" дарвозасига урган голимни Мурод Музаффаровичга бағишлайман. Бизни олдида яна бир қатор ўйинлар кутмоқда. "Нефтчи" мухлислар учун ўйнайди. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб уларни хурсанд қилишни истаймиз, - деди Айвазой.

Эслатиб ўтамиз, Ризо Айвазов Олий лиганинг 13-турида "Динамо"га қарши баҳсда дебют қилганди. Орадан бир тур ўтиб ҳужумчи ўзининг жамоа сафидаги биринчи голини урди.