"Нефтчи" клуби 2017 йилги мавсум учун аккредитациялаш жараёнини бошлади

   
Фарғонанинг "Нефтчи" профессионал футбол клуби матбуот хизмати 2017 йилги мавсум учун ОАВ вакилларини рўйхатдан ўтказишни бошлади. Жорий мавсумда Фарғонадаги ўйинларни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган қаламкашлар аккредитация жараёнидан ўтишлари учун қуйидагилар сўралади.  

1. ОАВ номидан "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти номига аккредитациядан ўтказиш ҳақидаги алоқа хати (хатда нашриётнинг аккредитациядан ўтадиган ходимлари рўйхати,  исми-шарифи ва лавозими кўрсатилиши шарт)
2. Шунингдек рўйхатдан ўтувчи журналистларнинг фуқаролик паспорти нусхаси ва икки дона 3х4 хажмдаги фотосурат.

Маълумот ўрнида, журналистлар стадионга Ўзбекистон ПФЛ томонидан тасдиқланган аккредитация хужжати ёки “Нефтчи” футбол клуби томонидан бериладиган аккредитация хужжати билан киришлари мумкин бўлади. 

Аккредитация масаласи бўйича қўшимча саволлар билан "Нефтчи" матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Хужжатларни қабул қилиш 16 февралдан 28 февралга қадар давом этади. Маълумотлар pfkneftchi@mail.ru электрон манзилига юборилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!