“Нефтчи” клуби ЎзПФЛ талабларини бажаришга киришди

17 ноябрь,2017, 18:29 882

“Нефтчи” клуби ЎзПФЛ талабларини бажаришга киришди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2018 йил Олий Лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг асосий жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Мазкур йиғилишда, “Нефтчи” ПФК раиси Тоҳир Васильевич Кападзе ҳамда бош мураббий Вадим Карленович Абрамов иштирок этдилар.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг якуний қарорлари бўйича, кейинги йилги мавсумда ЎзПФЛнинг клублар учун қўйган талабаларини бажарган жамоаларгина чемпионатда иштирок этади. Таъкидлаш керакки, жамоалар Олий лига-2017ни қайси поғонада якунлашларидан қатъий назар сўралган талаблар бажарилмаса, жамоа кейинги мавсумда иштирок этмайди

Ишқибозларга шуни маълум қиламизки, Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби ЎзПФЛ томонидан 2018-йил Олий лигада иштирок этиш учун клублар олдига қўйиладиган талаблар ижроси устида иш олиб боришга киришди.