"Нефтчи" клубининг Фарғонадаги йиғини якунланиб бормоқда

“Нефтчи” жамоасининг Фарғонадаги йиғини ҳам якунланиб бормоқда. Тез орада тайёргарлик босқичи Тошкентга кўчади. 13 январдан бошлаб футболчилар пойтахт йиғинига киришишади. Бугун эса Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида жамоа футболчилари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизиллар: Ўткир Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Комилов, Сардор Қулматов, Сирожиддин Рўзметов, Абдужамол Исроилов, Музаффар Музаффаров, Никита Павленко, Ҳудойбери Ҳолиқов, Ризо Айвазов, Отабек Исроилов

Сариқлар: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёр Ирматов, Сардор Раҳмонов, Миржамол Неъматов, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Дамир Низанов (Ислом Тошпўлатов) Аббос Махсталиев, Мурод Бобожонов(Хуршид Асқаралиев) Нодир Тўланов.

Ўйинда кучлар тенг келди. Дастлаб сариқлар таркибидан Аббосбек Махсталиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Павленко бу голга жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб 1:1.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!