"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида "Цементчи"дан устун келди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 10 июнь куни Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. “Динамо” билан ўйинга тайёргарлик босқичига кирувчи мазкур беллашувда Вадим Карленович шогирдлари кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда Аббос Махсталиевнинг  жарима тўпидан киритилган голи “Нефтчи”нинг муваффақиятига етарли бўлди.

Учрашувда Вадим Абрамов икки хил таркибни кўздан кечирди. Биринчи бўлимда асосий таркиб футболчилари майдонга тушишган бўлса кейинги бўлимда аралаш таркиб ҳаракатланди. Яъни навбатдаги бўлимда асосан ёшлар жамоаси ўйинчиларига имконият берилди. Ўз вақтида “Нефтчи” жамоасида сафида фаолият олиб борган Отабек Ҳайдаров айни кунларда жамоа кўригида бўлиб турибди. “Нефтчи” устози “Цементчи”га қарши беллашувда Ҳайдаровни ҳам майдонга туширди. 

"Нефтчи" - "Цементчи" 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: Аббос Махсталиев.

“Нефтчи” “Цементчи” билан беллашувда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёр Ирматов, Муҳсин Убайдуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Миржамол Неъматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

Заҳирадан майдонга тушганлар: Отабек Исроилов, Умид Қодиров, Фурқат Ҳасанбоев, Саид Абдужабборов, Акрам Баҳриддинов, Ислом Тошпўлатов, Ризо Айвазов, Хуршид Асқаралиев, Шодиёр Хожиматов, Отабек Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-турида “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Беллашув 14 июнь куни ўтказилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!