“Нефтчи” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади ва нохуш сериясини давом эттирди

Ҳозиргина Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Шўртан” баҳси ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга “имзо чекишди”.

Иккинчи бўлимнинг 17-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Лазиз Убайдуллаев ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Бироқ орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас заҳирадан майдонга туширилган Мўйдин Мамазулумов ўз исмини таблога ёздириб қўйди ва мувозанатни тиклади. Ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди.

Эътиборлиси, “Нефтчи” Олий Лига доирасида сўнгги бор 12 май санасида “Обод”ни мағлуб этган эди. Шундан бери фарғоналиклар ўтказилган 6 ўйиндирки, ғалаба нималигини билмай келишмоқда.

Олий Лига. 16-тур

5 август (шанба)

19.00 “Нефтчи” – “Шўртан” 1:1 #Тугади

Голлар: Мўйдин Мамазулумов(68) - Лазиз Убайдуллаев(62)

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Камрон Кападзе, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Абдужамол Исроилов, Иброҳим Раҳимов, Мансур Саидов, Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров

Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Мўйдин Мамазулумов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Муроджон Тўйчибоев, Тимур Ҳакимов, Карен Абрамов, Аброрбек Исмоилов

"Шўртан": Алибек Туробов, Жамол Отақулов, Ҳасанбой Эргашев, Игорь Таран, Лазиз Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Суннатилла Мамадалиев, Дилшод Хушбаков, Аббос Омонов, Отабек Нарзуллаев, Руслан Мелзиддинов

Захира: Акмал Раҳимов, Олимжон Каримов, Ғулом Раҳмонов, Маъруфхон Муродов, Шахзодбек Хурсанов, Жасур Холтўраев, Марадона Сафаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!