"Нефтчи" ўз майдонида кечган баҳсда кичик устунликни таъминлади

Бугун Ўзбекистон кубоги нимчорак финали доирасидаги сўнги баҳслар бўлиб ўтди. Ушбу босқичга келиб мухлислар водий дербиси гувоҳига айланишди.

Олий Лига турнир жадвалида қуйидан етакчилик қилаётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан куч синашди. Муросасиз ва курашларга бой кечган учрашув тақдирини ягона гол хал қилди. 

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, ўйин кутилганидек мезбонларнинг устунлигида бошланди. Дастлабки дақиқалардин хужумга отланган фарғоналиклар рақиб ҳимоячиларини қийин вазиятга солиб қўйишди. Бу эса ўз самарасини бермай қолмади, учрашувнинг 14-дақиқасида "Навбаҳор" футболчиси Алишер Саматов мезбонлар вакилининг ортидан зарба берди. Бу вазиятда ўйинни бошқариб бораётган бош ҳакам меҳмонлар вакилини майдондан четлатди.

Майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган "Навбаҳор" вакиллари 39-дақиқага келиб ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузишди. Бу вазиятда эса ҳакам меҳионлар дарвозаси томон пенальти  белгилади. 11 метрлик нуқтадан эса "Нефтчи" футболчиси, Шерзод Ҳакимов унумли фойдаланди ва жамоаси учун муҳим ғалабани олиб келди. 

Учрашувда ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун янада қулай вазиятлар бўлишига қарамай дарвозаларга бошқа тўп кириилмади 1:0.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!