"Нефтчи" таркибига камерунлик ҳужумчи келиб қўшилди | Фото

 

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бу йилги Олий лига мавсумида юқори марраларни кўзлаган кўринади. Сабаби фарғоналиклар янги мавсум аввалидан жамоани тарк этган бир қатор тажрибали футболчилар ўрнини легионерлар билан тўлдиришни мақсад қилишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Нефтчи” сафига икки нафар белоруссиялик футболчи Сергей Концевой ҳамда Дмитрий Комаровский келиб қўшилишган эди. Ўтган мавсумни Белоруссиянинг “Ислочь” жамоасида ўтказган ҳимоячи Дмитрий Комаровский ва Минскнинг “Динамо” жамоасида фаолият юритган бўйдор ярим ҳимоячи Сергей Концевой Фарғона жамоаси кўригида бўлиб туришибди.

"Нефтчи"нинг Туркиядаги йиғинига 2 та легионер келиб қўшилди

Аввал хабар берганимиздек, тез орада жамоанинг учинчи легионер ҳужумчиси ҳам сафга қўшилилиши ва жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотлар жараёнини давом эттириши керак эди.

Бироз аввал SPORTS.uz ахборот порталига берилган хабарга кўра, “Нефтчи”нинг Туркиядаги машғулотларига камерунлик ҳужумчи келиб қўшилган. Камерунда туғилган бугунги кунда эса Белоруссия  фуқароси ҳисобланадиган ҳужумчи Терентий Луцевич келиб қўшилди. 25 ёшли футболчи ўтган мавсумни Белоруссиянинг "Торпедо-БелАз" жамоасида ўтказди. Фаолияти давомида Белоруссиянинг бир қатор жамоаларида тўп сурган. Бўйи 1,93 см бўлган ҳужумчи айни пайтда Андрей Фёдоров қўл остидаги жамоа сафида шуғулланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!