"Нефтчи" таркибига янги ўйинчилар қўшилди

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз таркибини кучайтиришни бошлаб юборди.
Мурод Исмоилов ва Сергей Лебедов бошчилигидаги жамоа таркибига бугун янги ўйинчилар қўшилди.

SPORTS.uz интернет-порталига маълум бўлишича, фаолиятини асосан Биринчи лига жамоаларида ўтказган дарвозабон Шерзод Абдураимов ("Норин") ва "Шўртан" ҳимоячиси Хасанбой Эргашевлар "Нефтчи" кўригида бўлиб турибдилар.

Агар томонлар келишувга эришсалар, иккала ўйинчи фарғоналиклар сафида мавсумни бошлашлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!