“Нефтчи” янги мавсумда 3 хил рангдаги либослардан фойдаланади (Фото)

 

Яна бир неча кундан сўнг олий лига-2017 мавсумига старт берилади. Чемпионат иштирокчилари янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб боришди. Улар қаторида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳам олий лига-2017га астойдил тараддуд кўрди.

Кеча "Нефтчи" ПФК янги футболчиларнинг расмий таништирув маросимини ўтказди. ушбу жараён давомида фарғоналиклар янги мавсумда қайси рангдаги либосларда тўп тепишлари ҳам маълум қилди.

Унга кўра Андрей Фёдоров жамоаси олий лига-2017да 3 хил рангдаги формаларда ҳаракат қилишади.   

Тақдимот тафсилотларини тез орада сизларга тақдим этамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!