Немис грандларидан бири «Вест Хэм»дан футболчи сотиб олди

Германиянинг «Хоффенхайм» жамоаси «Вест Хэм» футболчиси Ховард Нордтвейтни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Эртага 27 ёшни қарши оладиган футболчи билан немислар 5 йиллик шартнома имзолашган. Норвегиялик футболчи янги жамоаси сафида 6 рақам остида тўп суради.

Трансфернинг молиявий масалалари эълон қилинмади. Маълумот учун, якунланган мавсумда Нордтвейт «болғачилар» сафида АПЛда 16 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!