Немис клуби “Альянц-Арена”да ўйнамоқчи эмас

12 июнь, 20:44 222

Немис клуби “Альянц-Арена”да ўйнамоқчи эмас

Германиянинг “Мюнхен-1860” жамоаси президенти жамоа келажагига оид янгиликларни бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдириб ўтди.

Ўтган мавсум якунларига кўра иккинчи Бундеслигани тарк этган жамоа бу мавсум Бавария регионал лигасида иштирок этади.

Клуб президенти Марк Фаузернинг таъкидлашича, жамоа ўз уй учрашуварини 1911 йилда очилган “Грюнвальдер” стадионида ўтказишни мўлжалламоқда. “Мюнхен-1860” жамоаси 1995 йилга қадар айнан мана шу аренада ўйнаб келган. Бироқ клуб сўнгги йилларда машҳур “Альянц-Арена” стадионида ўз уй учрашувларини ўтказиб келаётган эди.