Немис клуби Роналдуга: Берлин сени ўз ўғлидай яхши кўради

16 июнь,2017, 21:07 360

Немис клуби Роналдуга: Берлин сени ўз ўғлидай яхши кўради

Германиянинг «Герта» клуби матбуот хизмати «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадридни тарк этиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди ва португалиялик юлдузни ўз сафига чорлади.

“Герта” “МЮ”нинг қайдномасига киритилмаган Златанни твиттер орқали жамоага таклиф қилди

“Роналду «Реал»дан кетишни истаяпти? Пулимиз йўқ. Бироқ бу галактик таклиф бўлади. Берлин сени ўз ўғлидай яхши кўради? Хўш, Роналду?”, – деб ёзиб қолдирилди «Герта»нинг твиттердаги расмий саҳифасида.

Илгарироқ, Берлин клуби Златан Ибрагимовични ҳам шу тарзда жамоага чақирган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.