Неймар 1 миллион евро жарима тўлайдиган бўлди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар солиқлардан бўйин товлагани сабаб Бразилия суди томонидан 1 миллион евро жаримага тортилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Шунингдек, футболчининг яқинлари ва унинг молиявий ишларини юрутувчи учта шахс ҳам жарима тўлашадиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, Неймарнинг оиласи бир нечта компанияга асос солди ва футболчи маошини бир қисмини айнан шу компанияларга қаратишди. Улар буни футболчининг даромад солиғидан қочиши учун ташкил қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!