Неймар АПЛ клубига кўчиб ўтиб ўзи ўрнатган трансфер рекордини янгиламоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар келажакда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиб, ўзи ўрнатган трансфер рекордини янгиламоқчи.

Goal.com интернет нашри  тарқатган хабарга кўра “Манчестер Юнайтед” ёзда 26 ёшли бразилиялик футболчи учун 400 млн евро сарфлашга тайёр. Неймарнинг ўзи ҳам “қизил иблислар” сафига ўтишга қизиқмоқда.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 30та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 19та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!