Неймар "Барселона"дан кетади, агар...

12 май, 15:20 793

Неймар

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Неймарнинг сўзларига кўра, агар Хуан Карлос Инсуэ жамоа мураббийлар штабида қоладиган бўлса, унда у бошқа жамоага ўтиб кетади.

“Агар Инсуэ жамоада ишлашни давом этса, у ҳолда мен “Барселона”дан кетаман”, - дейди бразилиялик футболчи Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Инсуэ бир неча бор жамоа машғулотларида Неймарга футболдан ташқари, шаҳсий ҳаёти ҳақида фикр билдиргани бир қатор ОАВларда эълон қилинган эди.