Неймар "Барселона"га Бразилиядан 16 ёшли суперфутболчини олиб келди

22 март,2017, 13:52 844

Неймар

 

Истеъдодли футболчиларни "овлашни" хуш кўрадиган "Барселона" Бразилиянинг "Фламенго" жамоасидан бўлажак футбол юлдузи дея таърифланаётган 16 ёшли супериқтидор эгасини олиб келадиган бўлди.

Каталонияликлар қатор гранд клублар кўз тиккан "Фламенго" тарбияланувчиси учун 30 миллион евронинг баҳридан ўтди. 16 ёшли ҳужумчи Винисиус Жуниор ва унинг жамоаси "Барселона" таклифини қабул қилган бўлса-да, футболчи яқин ўртада шартнома тузолмайди.

Винисиус 2018 йилнинг ёзида 18 ёшга тўлади ва шундан кейингина "Барселона" билан шартнома тузиз ҳуқуқига эга бўлади. Маълумотларга қараганда, ёш футболчини Каталонияга келишга Неймар кўндириб берган экан.

SPORTS.uz