Неймар “Эл-Класико” олдидан “Барселона”ни қийин аҳволда қолдирди (Видео)

9 апрель, 09:52 948

Неймар “Эл-Класико” олдидан “Барселона”ни қийин аҳволда қолдирди (Видео)

 

Испания чемпионати 31-турида “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар “Малага”га қарши (0:2) ўйинда майдондан четлатилди.

Бразилиялик футболчи учрашувнинг 27 ва 65-дақиқаларида сариқ карточка олди ва бунинг натижасида майдонни тарк этди.  Неймар қизил карточка олгани “Реал Сосьедад”га қарши 15 апрель куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 32-турини аниқ қўйиб юборади.

Неймар майдонни тарк этаётганида захира ҳакамига нисбатан истеҳзоли қарсак чалиб, трибуна остига йўл олди.  Агар Испания чемпионати Интизим қўмитаси Неймарни спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати бўйича жазоласа, 25 ёшли футболчи 2–3 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Агар мазкур қарор амалга ошса, Неймар “Реал”га қарши 23 апрель куни бўлиб ўтадиган “Эл-Класико”да иштирок эта олмайди ва “Барселона”ни қийин аҳволга солади.