Неймар “Эл-Класико”ни ўтказиб юборади

11 апрель,2017, 23:29 621

Неймар “Эл-Класико”ни ўтказиб юборади

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатининг учта ўйинига дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилди.

Испания футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Неймарни “Малага”га қарши (0:2) ўйин вақтидаги қўполлиги учун бир ўйинга, захира ҳакамига истеҳзоли қарсак чалиб, майдонни тарк этгани учун икки ўйинга четлатди.

Шу тариқа, Неймар “Осасуна”, “Реал Сосьедад” ва “Реал”га қарши ўйинларни қўйиб юборади. Каталонияликлар мазкур қарор юзасидан Испания футбол федерацияга шикоят аризасини бериши кутилмоқда.