Неймар Гвардиола жамоасида ўйнамоқчи, аммо, Моуриньо уни "бегона" қилмоқчи эмас

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Неймарнинг отаси ўғли Лионель Мессининг соясида қолиб кетмаслиги учун Англияга кўчиб ўтишини истамоқда. Express нашрининг хабар беришича бразилиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шаҳсан ўзи ҳаракат қилмоқда.

Унга кўра “қизил иблислар” Неймарнинг “Барселона”дан кетиш ниятида юрганидан фойдаланиб, Антуан Гризманн вариантидан воз кечган ҳолда, бразилиялик футболчини 115 млн еврога сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида “Манчестер Сити” ҳам Неймарни ўз сафида кўришни истамоқда.Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам интервьюларнинг бирида Хосеп Гвардиола қўл остида тўп суриш орзусида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

“Гвардиола бу - мени ҳайратга соладиган ва у билан бирга ишлашни истайдиган мураббий”, - дейди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!