Неймар: Ҳаётимдаги энг зўр ўйинни ўтказдим

CHERY AUTO

 

Tecno

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ПСЖга қарши (6:1) кечган Европа Чемпионлар лигаси нимчоарк финал жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Ҳаётимдаги энг яхши ўйин – ҳам сюжет бобида, ҳам голлар бобида, ҳам жамоаларнинг умумий савияси бобида. Ажойиб кун. Жуда бахтлиман. Биз исталган жамоани мағлуб эта олишга қодирлигимизни билардик. Биз бир-биримизга ишонамиз ва доим курашга тайёрмиз.

Париждаги мағлубиятдан сўнг биринчи ҳафта оғир ўтди, аммо кейин ўз ўйинимизни қайтардик ва бугунги баҳсга жиддий тайёргарликни бошладик”, – деди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!