Неймар: Ҳеч қачон АПЛ клубларига ўтиш ҳақида ўйлаб кўрмаганман

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ҳеч қачон инглиз клубларига ўтиш нияти бўлмаганлиги ҳақида айтиб берди.

“Очиғи, Англияга кетиш ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмаганман. Албатта, премьер-лига баҳсларини кузатиб тураман. Аммо, уларни шунчаки қизиққаним учун томоша қилмайман.

Мен Коутиньо ва Габриэль Жезус каби ҳамюртларимнинг ўйинларини завқ билан томоша қиламан. Бироқ, улар билан бирга Англияда ўйнашни ҳеч ачон режалаштирмаганман.

Албатта, мен дўстларимдан улар Англияда ўзларини қандай ҳис қилишяпти, уларга премьер-лига ёқяптими, булар ҳақида сўрайман. Улар менга жавоб беришади. Лекин, улар ҳеч қачон мендан Англияга келишни сўрашмаган”, - дейди Неймар The Sun нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!