Неймар “Камп Ноу”да яна мўъжиза бўлишига ишонмоқда

17 апрель,2017, 09:00 792

Неймар “Камп Ноу”да яна мўъжиза бўлишига ишонмоқда

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликлар ЕЧЛ чорак финали жавоб ўйинида ўз майдонида “Ювентус”ни мағлуб эта олишини айтди.

“Ярим финал тақдирини ҳал қилишга қодирлигимизга ишонишимиз лозим. Отам менга яқинда “Ўғлим, қандай ҳисоб билан ютқазишнинг аҳамияти йўқ. Биз “Барселона”нинг бир қисми ҳисобланамиз ва буни ҳеч ким ўзгартира олмайди” деганди.

Бу гаплар бошимда ўрнашиб қолди. Аввалги босқичда биз мўъжиза яратган эдик. Иккинчи марта ҳам бунга қодирмиз” – деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Ювентус” ўртасидаги учрашув 19 апрель, чоршанба  куни бўлиб ўтади.