Неймар Кавани билан нега жанжаллашди?

Франциянинг ПСЖ клуби футболчилари Неймар ва Эдинсон Каванилар Франция чемпионати 6-туридан ўрин олган "Лион"га қарши баҳсда юзага келган стандарт вазиятларни ижро этиш борасида тортишиб қолишган эди.

Хаттоки, бир вазиятда Дани Алвес жарима зарбаси белгилангач, тўпни сўраган Каванига рад жавобини бериб, уни "эски таниши" Неймарга узатган ҳам эди.

Ўз навбатида, Кавани ҳам пеналти тепиш учун яқинлашган Неймарни ортга "қуруқ қўл" билан қайтарган ва 11 метрли  жарима зарбасини ўзи бажариб, гол кирита олмаган эди.

"Тhe Sun" хабарига кўра эса ушбу икковлон "Instagram" орқали хабарлашишган.

Юқоридаги вазият акс этган видеони ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!