Неймар "МЮ"да тўп суришни истаяпти

 

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Англия футболи ишқибози эканини маълум қилар экан келажакда АПЛда тўп суриш истаги борлигини ҳам яшириб ўтирмади.

- Мен Англия премьер-лигаси ўйинларидан ҳайратга тушаман, - деди Неймар. - Менга инглиз клубларини ўйини жуда ёқади. Айниқса, "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Арсенал" ва "Ливерпуль" кўрсатаётган футболга мафтунман. Бу жамоалар ҳар доим охиригача курашади. АПЛда юқори малакали мураббийлар ишлайди. Ҳар қандай футболчи Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола каби устозлар билан ишлагиси келади. Менда ҳам яқин келажакда Англияда тўп суриш истаги уйғониши мумкин.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" Неймарни олиб келиш учун "Барселона"га 250 миллион евро тўлашга розилиги ҳақида хабар тарқатилган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!