Неймар: Мени Месси ва Роналду билан солиштирманглар

 

Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар ўзини Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан солиштиришларини ёмон кўришини маълум қилди.

- Мени Месси ва Роналдуга қиёслашларини ёмон кўраман, - деди Неймар. - Уларнинг ҳар иккиси 10 йилдан буён юқори авияда ўйнаётган буюк футболчилар. Мен уларга қараб ҳайратланаман. Уларнинг бири билан ҳар куни биргаман ва ундан кўп нарса ўрганяпман. Мен энг зўр футболчи бўлмоқчи эмасман. Мен ўз ўйин услубимни сайқаллаб боришни истамайман холос.

Кўпчилик мухлису мутахассислар Месси ва Роналдудан кейин дунёнинг энг зўр футболчиси мақомини айнан Неймар олади, деб ҳисоблашмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!