Неймар: ПСЖдан кетишим мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан чарчадим

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар ёзда жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” ёки “Манчестер Юнайтед”? ПСЖга нима учун келганимни ҳамма билади. Айни дамда менинг бор эътиборим ЖЧ-2018га қаратилган. Ҳозир трансферлар ҳақида ўйлайдиган вақт эмас. Мен бундай гаплардан жуда чарчадим”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Неймар учун 226 млн евродан воз кечишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!