Неймар Парижга қайтди, аммо...

ПСЖ клуби форварди Неймар бугун Франция кубоги доирасида "Страсбург"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича бразилиялик футболчи Парижга қайтган, бироқ, мураббийлар унга ҳордиқ чиқариши учун имкон беришга қарор қилишган. Эслатиб ўтиш лозимки, Неймар бундан бир неча кун муқаддам оилавий сабабларга кўра ўз юртига кетган эди.

Маълумот учун, "Страсбург" – ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 01:05да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!