Неймар Пеленинг рекордини йўққа чиқаради

 

Бразилия терма жамоаси сафида энг кўп - 142 та учрашув ўтказган ҳимоячи Кафу "Барселона" ҳужумчиси Неймар бразилиялик футбол қироли Пеленинг узоқ йиллик рекордини янгиламоқчи эканини ошкор қилди.

- Барча рекордлар янгиланиши учун мавжуд, - дейди Кафу. - Неймар ҳали ёш ва кўп гол урмоқда. Агар у шу тарзда ўйнайверса Пеленинг Бразилия терма жамоаси сафида энг кўп гол уриш бўйича ўрнатган рекордини янгилайди.

Пеле мамлакат бош жамоасида 14 йил фаолият кўрсатган ва 92 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 77 та гол урган. 2010 йилдан буён Бразилия терма жамоасида тўп сураётган Неймар 75 та учрашувда 50 та гол урди.

Бу кўрсаткич бўйича Неймар ҳозирча Пеле, Роналдо ва Ромариодан ортда. Лекин энди 25 ёшга тўлган Неймар тез орада Бразилия терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиш имкониятига эга.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!