Неймар: “Ювентус” тўсиғи? Биз буни бир марта уддаладик ва иккинчи марта ҳам уддалай оламиз

18 апрель, 21:10 369

Неймар: “Ювентус” тўсиғи? Биз буни бир марта уддаладик ва иккинчи марта ҳам уддалай оламиз

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар эртага Чемпионлар лигаси чорак финалида “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз буни уддалай олишимизга ишонишимиз керак. Бир пайтлар отамнинг менга айтган бир гапи ҳамон эсимдан чиқмайди: келажакда жамоалар ўзгариши мумкин, аммо “Барселона” ҳеч қачон ўзгармайди.

Биз буни бир марта уддаладик ва иккинчи марта ҳам уддалай оламиз. Муҳими бу ўйинда энг юқори сафиямизни намойиш этсак кифоя. Агар ҳаммаси ўйлаганимиздек бўлса, у ҳолда биз яна бир камбэкни гувоҳи бўламиз”, - дейди бразилиялик футболчи Esporte Interativo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Ювентус” жамоалари баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да “Камп Ноу”да старт олади.

Неймар “Барселона”га Тите мураббийлик қилишини истамоқда

Неймар “Камп Ноу”да яна мўъжиза бўлишига ишонмоқда