Неймар билан тортишиб қолган Кавани ПСЖни тарк этиши мумкин

ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоани тарк этиши мумкин. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар уругвайлик футболчини “Реал”га таклиф қилишга тайёр. Аввалроқ уругвайлик ҳужумчига “Челси” ва “Эвертон” клублари қизиқиш билдираётганлиги маълум қилинган эди.

ПСЖ раҳбариятининг бундай қарорга келишига Каванининг “Лион”га қарши Франция чемпионати баҳсида Неймар билан пенальти борасида тортишиб қолганлиги асосий сабаб сифатида қаралмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!