Неймар четлатилган баҳсда ПСЖ "Марсель" билан дуранг ўйнади
Ҳозиргина Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган марказий ўйин – “Марсел” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.
“Велодром” стадионида кечган баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Даставвал Луис Густаво 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Неймар мувозанатни тиклади.
78-дақиқада Флориан Товен томонидан киритилган гол марселликларга 3 очко олиб келиши мумкин эди... Бироқ... Неймар эса 87-дақиқада ҳакам томонидан майдондан четлатилди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Кавани ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди.
Франция чемпионати. 10-тур
Марсель – ПСЖ 2:2
Голлар: 1:0 – 16 Луис Густаво, 1:1 – 33 Неймар, 2:1 – 78 Товен, 2:2 - 90 Кавани.
Марсель – Манданда, Рами, Амави, Сакаи, Роланду, Замбо-Ангисса, Луис Густаво, Окампос, Товен (Сарр, 83), Пайет (Сансон, 76), Митроглу (Н`Жи, 66).
ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Курзава, Менье, Маркиньос, Верратти, Мотта (Дракслер, 69), Рабьо, Мбаппе (Ди Мария, 80), Неймар, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Митроглу (45), Сакаи (52), Мбаппе (54), Неймар (85), Окампос (87).
Четлатиш: Неймар (87).
Фикрлар