Неймар эртага Қатарда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар эртага ПСЖга ўтиш олдидан Қатар мамлакатида тиббий кўрикдан ўтади. “Маrcа” нашрида ёзилишича, 25 ёшли бразилиялик ўша ерда клуб президенти Носир ал-Хелайфи билан ҳам учрашиши айтилмоқда.

Илгарироқ, Неймар “Qatar Sports Investment” компанияси билан шартнома имзолгани хамда келишув шартларига кўра, бразилиялик форвард 2022 йилги Қатарда ўтадиган мундиал элчиси бўлади.

Қатарликлар Неймарнинг ушбу хизматлари учун йилига 60 млн евродан 5 йил давомида 300 млн евро тўлаб беришади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!