Неймар илк бор “Барселона”нинг сафар ўйинида хет-трик қайд этди

Хабарингиз бор кеча Испания Ла лигасининг 37-турида “Лас-Пальмас” (1:4) меҳмони бўлган “Барселона” рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шу куни каталонияликлар сафида ўйнаган Неймар учрашувда киритилган голларнинг учтасига муаллифлик қилди. Таъкидлаш керакки, бу бразилиялик футболчи учун “Барселона”нинг сафар ўйинларида қайд этган биринчи хет-триги бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, Немар жорий мавсум Ла лиганинг жами 29та баҳсида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!