Неймар келаси ҳафта ПСЖ аъзосига айлани мумкин

"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар келаси ҳафта ПСЖ аъзосига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Sport.es нашри. Маълум бўлишича, парижликлар 25 ёшли бразилиялик футболчининг шартномада белгиланган товон пули - 222 миллион еврони 26 июлгача тўлашга тайёр. Ҳозир икки клуб ҳам АҚШда мавсумолди тайёргарликларни олиб бормоқда.

Аввалоқ ПСЖ Неймар билан келишувга эришганлигини маълум қилган, аммо "Барселона" талаб қилаётган трансфер суммасини туширишни истаган эди. Каталон клуби эса таклифни рад қилган. Кейинроқ испан жамоаси президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳеч бир клуб молиявий fair playни бузмасдан 222 миллион еврони тўлай олмаслигини таъкидлаб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!