Неймар ўғлини футболга берди

Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Неймар ўзига ўринбосар тайёрлашга киришди. Суперҳужумчи ўғли Давид Лукани Каталония клубининг академиясига жойлади.

Неймарнинг ўғли "Барселона" клуби таркибидаги "FCB Escola" академиясида таҳсил оладиган бўлди. Бу академияда "Барселона"нинг етакчи ўйинчилари - Лионель Месси, Луис Суарес ва Жерар Пикенинг фарзандлари ҳам футбол чир-асрорларини ўрганмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!