Неймар ўз дебюти борасида гапириб ўтди

Франция чемпионати 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Генгам” – ПСЖ баҳсида меҳмонлар 0:3 ҳисобида зафар қучишди. Эътиборлиси, парижликларнинг ўйиндаги сўнгги голига Неймар муаллифлик қилди.  

Неймар ПСЖдаги илк ўйинидаёқ гол киритди

Учрашувдан сўнг бразилиялик ўйинчи ўз дебюти борасида гапириб ўтди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

- Мен фақат мамлакат ва шаҳарни алмаштирдим. Лекин футбол ўйнамоқдаман. Мен ўз дебютимдан жуда ҳам мамнунман. Бироқ асосийси, ПСЖ ғалаба қозонди, - дейди Неймар.  

Неймар: Одамлар "Барселона"дан кетишни ўлимга тенглаштиришади, аслида ундай эмас

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!